Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Энди курка эмас» - АҚШ Туркия номини ўзгартириш ҳақидаги илтимосни маъқуллади
АҚШ Туркиянинг расмий ҳужжатлардаги номини Türkiye деб ўзгартириш ҳақидаги илтимосини қабул қилди.
АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги энди барча расмий ҳужжатларда анъанавий инглизча Turkey номи ўрнига Türkiye сўзини ишлатади. Туркия номи туркчада шундай талаффуз қилинади. Turkey сўзи инглизчада «курка»ни англатиши туфайли, Туркияни норози қилиб келаётган эди.
«Туркия элчихонаси расмий ҳужжатларимизда ушбу имлодан фойдаланишимизни сўраган эди, буни тасдиқлай оламан», деди Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс.
Туркия бир неча йиллардан буён ўз имижи ва маҳсулотларини жаҳон бозорида фаол равишда тарғиб қилиб, мамлакатнинг бренд сифатида максимал даражада тан олинишига эришмоқда.
2022 йил июн ойида БМТ ҳам Туркиянинг барча расмий ҳужжатлардаги республика номини туркий фонетик меъёрларга мувофиқ ёзилиши учун хорижий тилларда ўзгартириш бўйича расмий сўровини қондирган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025