Жаҳон | 22:26 / 06.01.2023
17779
2 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Ҳарри Афғонистонда 25 Толибон жангариларини ўлдирганини тан олди

Буюк Британия қироли оиласи вакили бундан афсусланмаслигини айтди. 

Фото: Getty Images

Буюк Британия қироли Чарлз III ва малика Диана ўғли, Сассекс герцоги, шаҳзода Ҳарри 2012-2013 йилларда Афғонистон жанубига хизмат сафари чоғида «Толибон»нинг 25 аъзосини ўлдирганини тан олди. 

«Сафарнинг биринчи куниданоқ шубҳалар остида ухламасликни мақсад қилиб олдим: тўғри иш қилдимми ёки йўқми, толибларга қарата ўқ уздимми ёки тинч аҳолигами... Мен аъзоларим бутун ҳолда Буюк Британияга қайтишни, лекин бундан ҳам муҳими – пок виждоним билан уйга қайтишни хоҳлардим», деб ёзди Ҳарри ўзининг «Spare» («Захирадаги») номли хотиралар китобида. 

Шаҳзода Apache ҳарбий вертолётида жанговар ҳаракатларда қатнашиб, толибларни ўққа тутиб ўлдирганини айтди. 

Елизавета II набираси 25 Толибон жангариларининг ўлдирилиши уни безовта қилмаётганини, лекин «қониқтирмаслигини» ҳам тан олди. У террорчиларни «ёвуз куч», тарихдаги энг даҳшатли жиноятлардан бири учун жавобгар «инсоният душманлари» деб ҳисоблашини айтди. 

2006 йилда шаҳзода Ҳарри Сандҳёрстдаги Қироллик ҳарбий академиясини тамомлади. 2008 йилда эса Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида 10 ҳафта давомида жанг қилди. 2012 йил сентябридан 2013 йил январигача Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда ҳам қатнашди. Унинг Қуролли кучлар сафида жанг қилаётгани хавфсизлик нуқтаи назаридан сир сақланди. 

Шаҳзода Ҳарри Буюк Британия тожининг вориси ҳисобланмайди. 

Мавзуга оид