Ўзбекистон | 08:50 / 07.01.2023
2367
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда касаначининг ҳар йилги меҳнат таътили муддати белгиланади

Фото: Kun.uz

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:

  • қарорнинг 2 ва 5-бандларидаги вазирликнинг бугунги кундаги номларига ўзгартириш;
  • 6-бандида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссиялар таркибини белгилаш;
  • қарор билан тасдиқланган низомнинг 8-бандида фуқароларнинг айрим тоифалари учун устувор тартибни белгилаш;
  • 10-бандида касаначилик асосида ишга қабул қилинган фуқароларга электрон меҳнат дафтарчалари юритилишини белгилаш.
  • 12-бандида касаначилик фаолияти бўйича ишларни бажариш, товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этиш;
  • 14-бандида касаначининг электрон меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан юритилиши белгилаш;
  • 27-бандида касаначининг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги ва энг юқори миқдор билан чекланмаслигини белгилаш;
  • 36-бандида касаначининг ҳар йилги меҳнат таътили муддатларини белгилаш;
  • Вазирлар Маҳкамаси қарори 1-бандида иш берувчи ва касаначи ўртасида тузилган шартномалар Давлат солиқ қўмитаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида мажбурий тартибда иш берувчи томонидан рўйхатдан ўтказилишини белгилаш.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид