Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Беларус билан чегарада янги дивизия ташкил этяпти
Подляский ҳудудида Америка ва Жанубий Корея техникаси билан жиҳозланган янги ҳарбий бирлашма ташкил этилади. Унинг вазифаси шарқдан «тажовузкорни самарали тўхтатиш» бўлади.
Полшанинг шимоли-шарқида, Беларус ва Литва билан чегарадош Подляский воеводелигида янги ҳарбий қисм - Биринчи легион пиёда дивизияси яратилмоқда. Бу ҳақда 9 январь, душанба куни Белосток вилояти пойтахтида мамлакат бош вазири ўринбосари, миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак маълум қилди. У бўлинма шахсий таркиби сонини айтмади, аммо айнан 10 мингдан 15 минггача аскар ва офицерлардан иборат бўлинмалар тинчлик даврида Полша қуролли кучлари таркибидаги энг йирик тузилмалардир.
Блашчак янги дивизия заруратини Полшанинг шарқий чегарасидан ташқарида «Россия империясини тиклашга уриниш» борлиги билан изоҳлади, уни вазир «ёмон империя» деб атаган - у «оқ, қизил ёки - ҳозиргидек - Путинники бўлишидан қатъий назар». Полша сиёсатчиси таъкидлаганидек, янги бирлашманинг вазифаси «тажовузкор мамлакатга ҳужум қилишга журъат этмаслиги учун уни самарали тўхтатиш бўлади».
«Полшага келаётган замонавий қуроллардан максимал даражада фойдаланиш» учун дивизия Американинг Abrams танклари ва Жанубий Кореянинг K-2 танклари билан жиҳозланиши керак. Ҳозирги уруш тажрибасидан келиб чиқиб, артиллерияга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилмоқда. Дивизия қошида ташкил этилган артиллерия бригадаси таркибига Полшанинг ўзиюрар Krab гаубицалари ва Жанубий Кореянинг К9 ўзиюрар гаубицалари киради.
Мариуш Блашчакнинг айтишича, янги дивизия таркибига кириши керак бўлган бўлинмалар ва қисмларни шакллантириш бўйича буйруқлар аллақачон берилган.
Мавзуга оид
12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025