Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари ўлимга ҳукм қилинди
У Британия фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топилди.
Эрон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, 1995 йилдан 2005 йилгача президент Муҳаммад Хотамий даврида бу лавозимда ишлаган генерал Али Ризо Акбарий Британия фойдасига жосуслик қилгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Al Arabia хабар берди.
«Эрон разведка вазирлиги ўз баёнотида Акбарийни Британиянинг MI6 махфий хизматининг «энг муҳим агентларидан бири» деб атади ва у Британия разведкасига Эрон ҳақида қимматли маълумотларни етказганини айтди», дейилади хабарда.
Акбарийни аниқлаш ва қўлга олиш учун Эрон контрразведкаси узоқ муддатли ва кўп босқичли махфий операцияни амалга оширган.
Нашрнинг ёзишича, Акбарий Британия фуқаролигига эга бўлган ва 2019-2020 йиллар оралиғида ҳибсга олиниб, айблов эълон қилинганидан сўнг, ҳукм устидан шикоят қилган, бироқ Эрон Олий суди апелляцияни рад этган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
21:46 / 25.05.2025