Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сотиб олиб беради
Канада Украинага топшириш учун АҚШдан NASAMS (National Advanced Surface-to-Air Missile System) ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сотиб олади. Бу ҳақда Канада мудофаа вазири Анита Ананд Twitter'да маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, у Украина мудофаа вазири Олексий Резников билан телефон орқали мулоқот қилган ва у ҳозирда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўз мамлакати учун устувор вазифа эканини тасдиқлаган.
Бундан олдин Канада ҳукумати санкцияга учраган россиялик миллиардер Роман Абрамовичга тегишли Granite Capital Holdings Ltd компаниясининг 26 миллион долларлик активларини хатлаш ва мусодара қилиш жараёни бошланганини эълон қилганди.
Бу Канада биринчи марта санкция остидаги шахсларга тегишли активларни мусодара қилиш учун янги ваколатларидан фойдаланишидир. Бундан ташқари, Канада бундай чораларни қўллаган биринчи G7 давлатига айланди.
Агар давлат фойдасига мусодара қилиш суд томонидан маъқулланса, олинган маблағ Украинани тиклаш ва Россия босқинидан жабрланганларга товон тўлаш учун ишлатилиши мумкин.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025