Ўзбекистон | 08:40 / 11.01.2023
1203
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Коста-Рикадан ананас импорти ҳажмини оширди

Ананас импорти 31,4 тоннага ошган.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 685,1 тонна ананас импорт қилинган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ананас импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,4 тоннага ошган.

2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп ананас импорт қилган давлатлар орасида Коста-Рика биринчи ўринни эгаллади – 258,7 тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 155,6 тонна; 
  • Хитой – 126,5 тонна;
  • Эквадор – 84 тонна;
  • Туркия – 28 тонна;
  • Нидерландия – 21 тонна.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид