Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 20:29 / 13.01.2023
4971
1 дақиқада ўқилади
Абу Сахий бозори 14 январдан очилади
Тошкент шаҳридаги Абу Сахий савдо маркази 14 январдан иш фаолиятини бошлайди.
Савдо маркази матбуот котиби Бунёдбек Ҳамидовнинг Kun.uz'га маълум қилишича, фуқаролар ва тадбиркорларнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда савдо маркази ўз иш фаолиятини 14 январ, шанба кунидан бошлашга қарор қиган.
Аввалроқ, “об-ҳавонинг ноқулай келгани сабабли” савдо маркази аввалига 3 кунга (11-13 январ), кейин яна 3 кунга (14-17 январ) ёпилиши маълум қилинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш