Ўзбекистон | 18:59 / 13.01.2023
5879
1 дақиқада ўқилади

Андижонда содир бўлган ёнғинда хонадон ва Damas ёниб кетди

Ҳодиса тонгда содир бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Андижон туманида хонадон ва Damas машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳодиса 2023 йил 13 январ куни Андижон тумани “Деҳқон” МФЙда жойлашган хонадонларнинг бирида тонгда содир бўлган.

Соат 6:18 да туман ФВБга ёнғин ҳақида хабар берилган. Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, соат 06:55 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 метр квадрат майдонда шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда дарвозахонада турган Damas машинаси ёниб кетган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид