Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин 500 минг кишини сафарбар қилишга тайёрланмоқда — The Times
Қарор бир неча ҳафта ичида қабул қилиниши мумкин.
Владимир Путин янги сафарбарлик тўлқинини эълон қилишга тайёрланмоқда, жараён давомида 500 минггача одам фронтга юборилиши мумкин. Бу ҳақда Ғарб разведкаси маълумотларига таяниб The Times хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, қарор бир неча ҳафта ичида қабул қилинади ва апрелга қадар ярим миллионгача одам «янги кенг кўламли ҳужумни бошлаш учун» фронтга жўнатилади. Таъкидланишича, бу вақтга бориб об-ҳаво яхшиланади.
«Россия ҳарбий рўйхатга олиш ва жўнатиш идораларида жиддий тайёргарлик кетмоқда, Кремл ёпиқ сўров ўтказган. Россия фуқаролари урушдан хавотирда, бироқ улар ҳам мағлубиятга рози бўлмоқчи эмас», деб ўз исмини ошкор этмаган амалдор сўзларидан иқтибос келтирган нашр.
Сўнгги ойларда сафарбарликнинг янги тўлқини ҳақидаги маълумотлар тобора кўпроқ манбаларда пайдо бўлмоқда. У Россия расмийлари томонидан мунтазам рад қилиняпти.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025