Жаҳон | 17:03 / 16.01.2023
8760
1 дақиқада ўқилади

«Коза ностра»нинг 30 йил қидирилган хўжайини Сицилияда ҳибсга олинди

Италия полицияси Сицилияда «Коза ностра»нинг энг кўп қидирилган хўжайини Маттео Мессина Денарони қўлга олди.

The Insider нашрининг ёзишича, Денаро Палермодаги хусусий клиникалардан бирида ушланган ва у ерда онкологик текширув учун касалхонага ётқизилган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳибсга олишни шундай тасвирлади: «Соат 9:35 да хўжайинни қора фургонга ўтказишди, унга кўплаб шаҳар аҳолисининг олқишлари остида бир нечта карабинерлар машиналари ҳамроҳлик қилди».

Маттео Мессина Денаро 1993 йилдан бери полициядан яшириниб келган ва энг кўп қидирилган итальян мафиозлари рўйхатининг бошида турган. У камида 50 кишини ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

Денаронинг қўлга олиниши 1993 йил 15 январда Палермода бўлиб ўтган Тото Риина («Коза ностра» мафиясининг собиқ раҳбари, «босслар бошлиғи») ушланганидан роппа-роса 30 йил ўтгач содир бўлди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид