Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадридда ўн минглаб шифокорлар норозилик намойишига чиқди
Тиббиёт ходимлари Мадрид ҳукуматини соғлиқни сақлаш тизимини йўқ қилишда айбламоқда. Намойишчилар Испания пойтахти марказида юриш уюштиришди.
15 январь, якшанба куни ўн минглаб тиббиёт ходимлари автоном ҳамжамият ҳукумати соғлиқни сақлаш тизимини йўқ қилганига норозилик билдириш учун Мадрид кўчаларига чиқди. Оқ халат кийган намойишчилар барабанлар чалиб, шиорлар билан шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб юришди.
Минтақавий ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, Испания пойтахтида «Оқ тўлқин» номини олган норозилик юришида 30 мингга яқин одам қатнашган. Акция ташкилотчиларининг фикрича, Мадрид мамлакатнинг энг бой минтақаларидан бири, аммо бирламчи тиббий ёрдамга Испанияда аҳоли жон бошига энг кам маблағ сарфлайди.
Сўнгги йилларда, айниқса 2020 йилда COVID-19 пандемияси бошланганидан бери, консерватив Халқ партияси вакили Изабел Диас Аюсо бошчилигидаги Мадрид ҳукумати касалхоналар ва бирламчи тиббий ёрдам марказларида ходимларнинг кам таъминланганлиги учун танқид остига олинди. Аюсо ходимлар етишмаслигини рад этяпти ҳамда 2023 йилги муниципал ва минтақавий сайловлар олдидан сўл қанот партиялар томонидан норозилик намойишлари ва иш ташлашлар уюштирилаётганини даъво қиляпти.
2022 йил ноябрь ойида ўн минглаб одамлар меҳнат шароитларини яхшилаш талаби билан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Мадрид маркази бўйлаб юриш қилганди.
Мавзуга оид
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
14:00 / 21.10.2024
Мадридда ҳукуматга қарши кўп минг кишилик акция ўтказилди
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
17:35 / 03.10.2024