Жаҳон | 15:59 / 17.01.2023
19211
5 дақиқада ўқилади

Креминна йўналишидаги украинлар, Днипродаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари

 Украинада урушнинг 327-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Днипродаги турар жойга ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 нафарни ташкил этмоқда. Украина қуролли кучлари ушбу ракета зарбасига алоқадор россиялик ҳарбийларни аниқлади.
  • Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашинуви масаласини муҳокама қилди. Туркия омбудсмени Шарифа Малкочнинг маълумотига кўра, томонлар 1000 нафардан асир фамилиясини ўзаро алмашган.
  • Севастополнинг Кремл томонидан тайинланган губернатори Михаил Развозжаевнинг маълум қилишича, шаҳар ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари украинларнинг ўнта дронини уриб туширган.
  • Беларусда Россия билан ҳамкорликда ҳарбий авиация машғулотлари бошланди. Украина қуролли кучлари бош штаби ҳисоблашича, Россия Беларус ҳудудига қўшимча самолётлар жўнатган.
  • Ўзини «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси штурмчи отряди собиқ командири деб атаган Андрей Медведев Норвегияга қочиб ўтди ва Евгений Пригожинга қарши кўрсатма беришга тайёрлигини айтди. Пригожиннинг ўзи Норвегия нашрларига Медведев Норвегия фуқаролигига эгалиги ва норвегларнинг «Нидҳёгг» ХҲК батальони аъзоси ҳисобланишини айтди.

Луҳанск областида олдинги чизиқдаги украин шифокорлари

Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайга кўра, россияликлар Луҳанск областининг Креминна шаҳрига катта миқдорда захира кучларини ташламоқда, бу ерга десантчилар ва мунтазам бўлинмалар юборилмоқда. Шунингдек Гайдайнинг тасдиқлашича, ҳозирча Украина қуролли кучлари Креминна шаҳрига ҳужум қилишда давом этаётгани, россиялик ҳарбийлар эса Луҳанск области шаҳрига кириш ва чиқишни ёпиб қўйганини айтди.

Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти таҳлилчилари ҳисоблашича, Россия қўшини яқин вақтлар ичида Россия кучлари Луҳанск областида йирик ҳарбий юриш бошлаши мумкин. Экспертлар Донецк ва Луҳанск областлари тўлиқ эгалланишини РФ армияси эришиши мумкин бўлган мақсад деб ҳисоблашмоқда – Херсон областидан фарқли ўлароқ бу ерда Днипро каби фронт линиясини ажратиб турувчи ва манёврларга халақит қилувчи табиий тўсиқ йўқ.

Креминна Луҳанскдан тахминан 125 километр шимоли-ғарбда, Лисичанскдан 33 километр масофада жойлашган. Қуйидаги суратларда ушбу йўналишда Украина қуролли кучлари жангчилари ҳаётини қутқариб қолаётган украин ҳарбий врачлари фаолияти акс этган.

Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Днипрода қутқарув ишлари

14 январ куни Россия қўшини Днипро бўйлаб ракета зарбаси йўллади, натижада тўққиз қаватли уйнинг икки подъезди қулаб тушди. Сўнгги маълумотларга кўра, 44 киши ҳалок бўлган. Қарийб уч кундан буён 500 га яқин қутқарувчилар харобалар остидан омон қолганларни қидирмоқда.

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Днипрога ракета зарбасидан жабрланганларга озиқ-овқат ва бошқа энг зарур воситаларни тарқатаётган кўнгиллилар
Spencer Platt / Getty Images
Ракета зарбаси туфайли ҳалок бўлганлар учун ўрнатилган стихияли ёдгорлик
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Spencer Platt / Getty Images

Запорижжя ўққа тутилиши оқибатлари

16 январга ўтар кечаси Россия қўшини Запорижжя шаҳрини ўққа тутди. Маҳаллий расмийлар беш киши жароҳат олгани, улар орасида икки бола борлигини маълум қилди. Запорижжя области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Старухнинг аниқлик киритишича, зарбалар оқибатида фуқаролик объектлари, турар жойлар ва саноат инфратузилмалари шикастланган.

Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Донецкдаги савдо марказидаги вайронгарчиликлар

16 январ куни тонгда Украина қуролли кучлари истило остидаги Донецк шаҳри шарқидаги Калининский районини ўққа тутди. Россия таъсиридаги маъмурият маълумотига кўра, тинч аҳоли вакилларидан уч киши жабрланган, шунингдек супермаркет ва гўшт комбинати рўпарасидаги дорихона шикастланган.

«ДХР» ФВВ ходимлари супермаркетга ракета зарбаси келиб тушиши оқибатларини бартараф этишмоқда
Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA
Донецкда қутқарувчилар ишини кутаётган аҳоли вакиллари
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA
«ДХР» ФВВ ходими Донецк ўққа тутилиши оқибатида вайрон бўлган бинолардан бирининг олдида
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид