Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда барча таълим муассасаларида ўқиш 23 январдан бошланади
Сурхондарё вилоятидаги барча таълим муассасаларида ўқиш 23 январдан бошланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий ҳафтада ҳам об-ҳавода пасайиш кузатилаётгани, шунингдек, ота-оналарнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, вилоятдаги мактабгача, мактаб ва профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ўқув юртларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилган.
«Аввалроқ, совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Сурхондарё вилоятидаги мавжуд барча даражадаги таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнлари 18 январдан бошланиши белгиланган эди. Бироқ жорий ҳафтада ҳам об-ҳавода пасайиш кузатилаётгани, шунингдек, ота-оналарнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, вилоятдаги мактабгача, мактаб ва профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ўқув юртларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.
Аввалроқ Бухоро, Андижон, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги мавжуд барча таълим муассасаларида дарслар 18 январда эмас, 23 январда бошланиши маълум қилинганди.
Ҳозирча қолган ҳудуд ҳокимликлари таътил муддатлари узайтирилиши ҳақида расмий муносабат билан чиқишганича йўқ.
Мавзуга оид
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
18:53 / 18.04.2023
«Ачинарли ва уятли» — вазир Сурхондарёда аёл ўқитувчилар калтакланиши ҳақида
15:26 / 17.04.2023