Грета Тунберг Германия полицияси томонидан қўлга олинди
Швециялик экофаол полиция бўлимида бир неча соат вақт бўлди. Грета Тунберг Германиянинг Лютцерат қишлоғи яқинидаги кўмир конининг кенгайтирилишига қарши намойиш чоғида қўлга олинди.
Германияда 17 январь, сешанба куни экологик фаол Грета Тунберг вақтинча қўлга олинди. У ташлаб кетилган Лютцерат қишлоғи яқинидаги кўмир конининг кенгайтирилишига қарши норозилик намойишида иштирок этган.
Тунберг ва бошқа намойишчилар шахсини аниқлаш учун полиция бўлимига олиб кетилди. Ҳаммаси бўлиб, бир неча ўнлаб одамлар қўлга олинган, деб маълум қилди Ахен полицияси вакили Дана Циммерман. Расмий равишда улар ҳибсга олинмаган, деди у.
Лютцератдаги вазият январь ойи бошида кескинлашди: кўчирилган қишлоқ Германиядаги энг йирик қўнғир кўмир конларидан бири Гарцвайлерни кенгайтириш учун бузиб ташланиши режалаштирилган. Лютцерат аҳолиси RWE концернидан товон пули олиб, бу аҳоли пунктини тарк этишган. Шундан сўнг у ерга экология фаоллари ўзбошимчалик билан жойлашиб олди.
11 январь куни полиция фаолларни Лютцератдан ҳайдаб чиқариш ва биноларни бузиш операциясини бошлади. Бироқ фаоллар қаршилик кўрсатишди – бутун Германиядан минглаб одамлар қишлоқда норозилик намойишига тўпланди. Табиат ҳимоячилари кўмир конининг кенгайиши нафақат атроф-муҳитга зарар етказиши, балки иқлим бўйича Париж келишувига ҳам зид эканлигини таъкидламоқда. 15 январь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари операция тугаганини эълон қилди, бироқ кейинроқ намойишлар давом этди.
Мавзуга оид
20:26 / 12.11.2024
Германия бундестагида муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси маълум бўлди
07:50 / 12.11.2024
Германияда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлаш пасаймоқда
20:57 / 11.11.2024
Германия ТИВ раҳбари мудофаа харажатларини оширишга чақирди
13:26 / 11.11.2024