Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОКМК: Молибден ишлаб чиқариш миқдори оширилади
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Мис эритиш заводи таркибидаги Ноёб металлар ишлаб чиқариш цехи кенгайтирилмоқда.
Ушбу цехда асосан таркибида миқдори 25%дан кам бўлмаган молибден куйиндиси ҳамда таркибида 69,3% кам бўлмаган рений бўлган перренат аммоний олинади.

Айни кунларда ушбу цехдаги мавжуд 4та печга қўшимча яна 2та печ қурилмоқда. Бу печларни март ойида ишга тушириш мўлжалланмоқда. Ушбу печлар комбинатнинг ўзида ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқариш қуввати чет элникига нисбатан 30%га юқори. Печларни ўрнатиш ишлари ҳам комбинатнинг “Олмалиқметаллургқурилиш” трести ишчилари томонидан амалга оширилмоқда.

Янги қурилаётган 3-Мис бойитиш фабрикасидан келадиган ярим тайёр маҳсулотлар ҳам ушбу цехда қайта ишланади.
Бундан ташқари, цехнинг ярим тайёр маҳсулотларни сақлаш омбори ҳам кенгайтирилмоқда.
Молибден куйиндисини комбинатнинг ўзида чуқур қайта ишлаш йўлга қўйилган, перренат аммоний эса тўлиқ экспортга жўнатилади.
Молибдендан металларни легирлашда, қаттиқ қотишмали технологик ускуналар тайёрлашда фойдаланилади.

Перренат аммонийдан эса ҳарбий мақсадларда ракеталарга, радиотехникада ҳамда катализаторларда фойдаланилади.
Ҳозирги кунда цехда йилига 750 тонна молибден куйиндиси олинаётган бўлса, янги печларнинг ишга туширилиши ҳисобига бу кўрсаткич 1200 тоннага етказилади.
ОКМК Ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
12:00 / 26.02.2025
ОКМКда янги оҳак заводи қурилишига старт берилди
13:54 / 12.12.2024
Газпромбанкка қарши санкциялар Ўзбекистон мис саноати ривожини хавф остига қўяди — The Diplomat
17:30 / 11.12.2024
ОКМКда инвестиция лойиҳалари ишга туширилмоқда: комбинатнинг янги босқичи ва келажаги ҳақида маълумот берилди
21:47 / 20.11.2024