Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиянинг янги мудофаа вазири Украинага ёрдам ҳақида ваъда берди
Борис Писториус Германия Киевга ёрдам беришда иттифоқчилар билан елкама-елка туришини таъкидлади. АҚШ мудофаа вазири Остин Берлинга Украина мудофаа кучларига ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
Германиянинг янги мудофаа вазири Борис Писториус Германиянинг Украинани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлаб, Берлин ўз иттифоқчилари билан елкама-елка туришини таъкидлади. «Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда Украинани эркинлик, ҳудудий мустақиллик ва суверенитет учун курашида қўллаб-қувватлашда давом этамиз», — деди у 19 январь, пайшанба куни Берлинда америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан учрашув олдидан. Ундан бироз олдин Писториус Германия мудофаа вазири сифатида қасамёд келтирди.
Остин ўз навбатида Германияга Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди. «Германия бизнинг энг муҳим ҳамкорларимиздан бири бўлиб қолмоқда. Германия ҳукуматига Украина мудофаасини мустаҳкамлаш учун қилган барча ишлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман», деди у Киевга Leopard 2 жанговар танкларини етказиб бериш ҳақидаги баҳсли масалага тўхталмасдан.
Германия айни дамда Полша ва бошқа иттифоқчилар томонидан кучли босим остида, улар уни Германияда ишлаб чиқарилган Leopard танкларини Украинага етказиб беришга рози бўлишга ундамоқда. Варшава ҳатто Берлиннинг розилигисиз Leopard'ни Киевга ўтказишга тайёрлигини очиқ кўрсатди. Германия ҳозирча иттифоқчилар, жумладан, АҚШ ҳам худди шундай қилсагина, Украинага танклар беришга рози бўлишини айтган.
20 январь куни Рамштайнда Ғарб иттифоқчиларининг Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича навбатдаги конференцияси бўлиб ўтади. Киевга яна бир неча миллиард долларлик қурол пакети ажратилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, экспертларнинг қайд этишича, агар иттифоқчилар Киевга замонавий жанговар танкларни топшириш бўйича келишмаса, бу учрашув муваффақиятсиз деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025