Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим мактабларда дарслар онлайн бўлади
Вазирлик 23 январдан барча мактабларда lll чорак бошланиши ҳақида расман хабар берди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб боришига рухсат берилишини маълум қилди.
«Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан 23 январдан барча ҳудудларда III чорак дарслари бошланишини маълум қилади.
Бунда иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб боришларига рухсат этилади.
Қайси мактаблар вақтинча масофадан таълим олишлари ҳақида ҳудудларнинг ижтимоий тармоқ каналлари ҳамда мактаб раҳбарлари томонидан бевосита ота-оналарга хабар берилади», дейилади вазирлик хабарида.
Юқорида келтирилган масалалар юзасидан мурожаатларни @xtv_nazorat_bot орқали юбориш мумкин.
Чилонзор тумани ҳокимлиги қуйидаги 10 та мактаб анъанавий тарзда очилиши режалаштирилганини маълум қилди: 126, 217, 90, 103, 128, 66, 131, 164, 195 ва 200-мактаб.
Онлайн тарзда машғулотлар олиб бориладиган 22 та мактаблар қуйидагилар: 101, 201, 270, 280, 281, 138, 162, 163, 168, 79, 173, 178, 179, 181, 182, 183, 184, 114, 188, 202, 232 ва 4-мактаб.
Мавзуга оид
22:43 / 01.01.2025
Ёқутистонда ҳаво ҳарорати 51 даражагача совиши кутилмоқда
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
22:22 / 18.04.2023