Жаҳон | 18:42 / 23.01.2023
13092
1 дақиқада ўқилади
Гурбангули Бердимуҳамедов туркман халқининг миллий етакчиси деб эълон қилинди
Янги қонун собиқ президент ва унинг оила аъзоларига дахлсизлик ҳуқуқини ҳам берди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов томонидан «Туркман халқининг миллий етакчиси тўғрисида»ги қонун имзоланди. Бу ҳақда Turkmenportal хабар берди.
Қонунга кўра, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов ва унинг оила аъзолари дахлсизлик ҳуқуқига, шунингдек, бошқа бир қатор имтиёзларга эга бўлди. Қонун унинг мол-мулкига ва оила аъзоларига тегишли бўлган мулкка ҳам тегишли.
21 январ куни Туркманистон парламенти Миллий Генгешнинг қўшма йиғилишида собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовга миллий етакчи мақоми бериш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
16:34 / 11.10.2024