Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон Украинага Leopard танклари етказиб бериш таклифини қўллаб-қувватлади
Буюк Британия Украина Қуролли кучларини Германиянинг замонавий Leopard 2 жанговар танклари билан таъминлаш таклифини қўллаб-қувватлади.
«Албатта, улар Leopard 2 каби техникалардан фойдаланишни бошласа, мен хурсанд бўлар эдим», деб маълум қилди Бирлашган Қироллик ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Sky News билан интервьюда.
У Германия Украинани қўллаб-қувватлаш учун етарли даражада ҳаракат қиляптими, деган саволга жавоб берар экан, дипломат бу борада «ҳар бир давлат имкон узоқроққа қадар борганини» исташини таъкидлади.
Германия ҳукумати Leopard 2 танкларини Полшадан Украинага етказиб берилишига тўсқинлик қилмайди, деди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Франциянинг LCI телерадиокомпаниясига берган интервьюсида.
Бербокнинг сўзларига кўра, Варшава Берлинга немис танкларини ўз захирасидан Украинага ўтказиш бўйича расмий сўров юбормаган. Германия ТИВ раҳбари агар Полша расмий Берлин рухсатисиз танклар юборишга қарор қилса нима бўлиши ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: «Биздан ҳали сўралгани йўқ, агар сўрашса, биз тўсқинлик қилмаймиз».
«Биз бу танклар нақадар муҳимлигини биламиз ва шунинг учун ҳозир буни ҳамкорларимиз билан муҳокама қилмоқдамиз. Биз ҳаётни сақлаб қолиш ва Украина ҳудудини озод қилиш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак», - дея қўшимча қилди Бербок.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус аввалроқ айтганидек, Украинага Leopard танкини етказиб бериш бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган. Вазирнинг сўзларига кўра, бу масала муҳокама қилинган: унинг тарафдорлари ҳам, мухолифлари ҳам бор.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025