Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Эрон президентининг рафиқаси билан учрашди
Теҳронда (Эрон) Нуфузли аёллар биринчи халқаро конгрессидаги иштироки доирасида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Эрон президентининг рафиқаси Жамилеҳ Аламолхода билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашувда маданий-гуманитар ривожланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Эроннинг биринчи хоними меҳмонни қутлар экан, халқаро конгресс иштирокчиси бўлиш таклифини қабул қилгани учун миннатдорлик билдирди. Ушбу тадбир аёлларнинг жамиятдаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириши таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар икки мамлакат имкониятларидан ҳамда юқорида қайд этилган йўналишларда ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун мавжуд юқори салоҳиятдан фойдаланишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:39
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024