Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WizzAir илк бор Тошкентга парвозларни йўлга қўйди
Венгриянинг лоукостер авиакомпанияси Абу-Даби – Тошкент – Абу Даби рейсларини йўлга қўйди. Мунтазам рейслар ҳафтасига уч мартадан амалга оширилади.
25 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:33 да Венгриянинг WizzAir авиакомпанияси самолёти Тошкентга келиб қўнди.
Airbus A321 neo самолёти Ўзбекистонга янги — Абу-Даби — Тошкент — Абу Даби парвоз йўналишини очди. Экипаж ва йўловчилар терминалда тантанали равишда кутиб олинди.
Тўғридан тўғри мунтазам рейслар А320/321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади (багажсиз, ўрин топилишига қараб).
2022 йил декабрь ойидан бошлаб WizzAir Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.
WizzAir — 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг арзон нархлардаги авиакомпанияси. 2022 йил июль ҳолатига кўра WizzAir авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётидан иборат эди.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025