Иқтисодиёт | 12:10 / 26.01.2023
12968
2 дақиқада ўқилади

Марказий банк асосий ставкани 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқарувининг 26 январдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.  

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви йиғилиши ўтказилди. Унда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

2022 йилнинг 21 июл куни Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз пунктга, йиллик 15 фоиз даражасига туширишга қарор қилганди. Регулятор 27 октябрдаги ва 15 декабрдаги бошқарув йиғилишида ҳам асосий ставкани ўзгартиришсиз қолдирди.

2021 йилнинг январ, март, апрел, июн, сентябр, октябр ва декабр ойларида Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз – йиллик 14 фоизда сақлаб қолган.

2022 йилнинг 20 январида Марказий банк ҳам асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. 17 март куни Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 17 фоизга оширди. Бундан ташқари, 21 апрелда асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилинди.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг 9 июнида Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз пунктга, йиллик 16 фоиз даражагача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

2018 йил бошида асосий ставка 14 фоиз даражасида бўлган бўлса, 2019 йилда у 16 фоизгача кўтарилди. 2020 йил апрел ойида ставка 15 фоизга тушди. Пандемия ва оғир иқтисодий вазиятда ҳам курс ўзгармади. 2020 йил охирида ставка 14 фоизга туширилди.

Мавзуга оид