Ўзбекистон | 15:10 / 26.01.2023
23415
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳоли сони энг кўп бўлган шаҳарлар маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 36 024,9 минг кишини ташкил этган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган шаҳарлар бўйича биринчи ўринда Наманган шаҳри қайд этилди – 678,2 минг киши.

Кейинги ўринлардан доимий аҳолиси сони мос равишда 573,2 минг киши ҳамда 468,1 минг киши бўлган Самарқанд шаҳри ва Андижон шаҳри жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган шаҳарлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

— Нукус шаҳри – 334,6 минг киши;
— Фарғона шаҳри – 305,6 минг киши;
— Қарши шаҳри – 289,6 минг киши;
— Бухоро шаҳри – 289,2 минг киши;
— Қўқон шаҳри – 264,1 минг киши;
— Марғилон шаҳри – 246,7 минг киши;
— Термиз шаҳри – 195,9 минг киши.

Бундан олдин Ўзбекистонда аҳолиси сони энг кам бўлган шаҳар маълум қилинганди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кам бўлган шаҳарлар бўйича биринчи ўринда Ғозғон шаҳри қайд этилди – 9,1 минг киши.

Кейинги ўринлардан доимий аҳолиси сони мос равишда 19,3 минг киши ҳамда 40,7 минг киши бўлган Ширин шаҳри ва Оҳангарон шаҳри жой олди.

Мавзуга оид