Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ рўй берди
ЙТҲ оқибатида икки киши жароҳатланган.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2023 йил 26 январь куни соат 12:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
1990 йилда туғилган Р.Н. бошқарувидаги «Спарк», 1993 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги «Нексия 3», 1996 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги «Лаcетти» ва 2002 йилда туғилган И.С. бошқарувидаги «Матиз» ўзаро тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Спарк» ҳамда «Лаcетти» русумли автомашина ҳайдовчилари тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
16:02 / 20.11.2024