Бешбармоқ ва олмаси билан машҳур қишлоқ — Нанай | “Манзил”
“Манзил” ўз саёҳатларини давом эттиради. Бу гал Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғига саёҳат қилдик. Тоғлар ёнбағрида, кислородга тўйинган ҳавоси, меҳмондўст инсонлари билан ном таратган қишлоқ билан танишинг.
Қишнинг совуқ кунларида Нанайга келувчиларнинг аксари бешбармоқ ейиш учун боради. Нанайдаги бешбармоқ наманганликлар орасида жуда машҳур.
Нанай бешбармоғи маҳаллий халқ ўртасида хамир дейилади. Унинг ўзига хослиги – хўрандага битта идишда эмас, бир нечта идишда келтирилади.
Нанайдаги кемпинглар ва далаҳовлилар ўртача 500 мингдан 1,5 млн сўмгача нархда. Нархлар озгина қиммат деб айтишингиз мумкин, йўқ, Нанайда ёз кунлари киши бошига 25 минг сўмга ҳам дам олишга жойлар топилади. Қиш кунлари эса тунаш учун энг бюджет бир кеча учун нарх 50 минг сўмни ташкил қилади.
Дам олувчилар Нанайга асосан ёз ойларида келишади. Бу ернинг манзараси иссиқ кунларда жуда бир ажиб кўринишга эга бўлади.
Нанай ҳақида кўп гапиришимиз ва ёзишимиз мумкин, аслида у ерни бориб кўрган маъқул. Айтишади-ю, минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал, деб. Доим такрорлайдиган сўзларимизни яна бир бор эслатиб ўтамиз – саёҳат қилинг, саломат бўласиз.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
13:24 / 21.11.2024
COP29 иштирокчилари иқлимга мос туризмни ривожлантиришга келишиб олди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
23:32 / 13.11.2024