Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг жозибадор тизими: Давлат аҳолидан электр сотиб олади
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида фаоллар билан учрашиб, суҳбат қурди.
Суҳбат давомида давлат раҳбари электр истеъмоли бўйича чора-тадбирларни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари мисолида айтиб берди.
Қайд этилишича, эндиликда аҳолига қуёш энергиясидан фойдаланиш учун жозибадор тизим яратилади.
Водийдан бошлаб хонадонларда ишлаб чиқарилган ва тармоққа узатилган ҳар бир киловатт соат учун 1 минг сўмдан ҳисоб-китоб қилинади (ҳозир 295 сўм).
Яъни, уйга қуёш панели ўрнатилса, эҳтиёждан ортиб қолган электрни 1 минг сўмдан давлатга сотиш мумкин бўлади. Ҳозир давлат аҳолига электр энергиясини 295 сўмдан сотади, лекин аҳолининг ўзидан минг сўмдан сотиб олади.
Водий вилоятларида 160 Мегаваттли қуёш панеллари ва 100 та микро ГЭСлар қурилади. 1 июлга қадар тадбиркорлар жалб қилиниб, Андижонда 41 та, Наманганда 32 та ва Фарғонада 27 та микро ГЭС қуриш бошланади.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025