Ўзбекистон | 11:48 / 01.02.2023
5626
1 дақиқада ўқилади

Покистон Ўзбекистондан кимё маҳсулотларини импорт қилиш шартини ўрганяпти

«Ўзкимёсаноат» ва Покистоннинг Wah Nobel компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Учрашув чоғида 2022 йил март ойида «Ўзимёсаноат» ва Wah Nobel компанияси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандумининг амалий ижроси таъминланиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.  

Покистон томони «Ўзкимёсаноат»дан метанол, нитрат аммоний (селитра), нитрат натрий ва бошқа кимё маҳсулотларини импорт қилишга тайёр эканини билдирди.

Томонлар Ўзбекистондан импорт қилинадиган маҳсулотларнинг тўлов шартларини алоҳида кўриб чиқди. «Ўзкимёсаноат» покистонлик ҳамкорларга шартнома ва аккредитив намунаси лойиҳасини тақдим этди.

Музокаралар якунида экспорт шартномаси лойиҳасини якунига етказиш мақсадида Ишчи гуруҳ тузиш ва мунтазам равишда мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид