Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Jazeera Airways Ал-Кувайт ва Самарқандни ҳаво орқали боғлайди
Кувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Ал-Кувайт ва Самарқандни тўғридан тўғри рейслар билан боғламоқда.
Ал-Кувайт — Самарқанд — Ал-Кувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи рейс 2023 йилнинг 15 февралига мўлжалланган.
Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Ал-Кувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари, Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Jazeera Airways Кувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, қароргоҳи халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025