Нукус воқеалари бўйича судланган Пўлат Шамшетов вафот этди
У юрак хуружидан қазо қилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Пўлат Шамшетов Нукус воқеалари бўйича ҳукм чиқарилгандан кўп ўтмай вафот этди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
«Пўлат Шамшетов Қорақалпоғистоннинг биринчи ва ягона президенти Даулетбай Шамшетовнинг ўғли, тахминан юрак хуружидан вафот этди. У 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди», дейилади хабарда.
Пўлат Шамшетов 45 ёшда эди. У ўтган йилнинг июл ойида Қорақалпоғистонда юз берган воқеалардан кейин ҳибсда сақланаётган эди.
31 январ куни Бухоро вилояти суди ҳукмига кўра, Пўлат Шамшетов Жиноят Кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга шу кодекснинг 45-моддаси (Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) ва 57-моддаси қўлланиб, мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида 3 йил давомида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.
Манбаларга кўра, дафн маросими душанба (6 феврал) куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:33 / 19.09.2024
Қорақалпоғистонлик ёшлар учун 10 мингта қўшимча квота тасдиқланди – шартлар қандай?
10:02 / 19.09.2024
Telegram’дан сохта ҳавола жўнатиб ўзганинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди
11:14 / 07.09.2024
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга борди
19:53 / 30.08.2024