Жамият | 16:27 / 05.02.2023
45392
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ноёб қуш топилди

Жомбой туманида яшовчи Умарбек Наврўзов уйи яқинидан ноёб қуш топиб олди. Самарқанд вилояти экология бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур қуш кўринишидан маҳаллий қушларга ўхшамагани сабабли фуқаро мутахассисларга мурожаат қилган.

Аниқланишича, ушбу қуш бугунги кунда йўқолиб бораётган ноёб тур ҳисобланиб, Қизил китобга киритилган «Қора бўйинли Гребе» қушидир.

Ушбу тур Шимолий Американинг ғарбий қисмида, Евросиёнинг мўътадил ва субтропик кенгликларида, қисман Африкада яшайди. Россиялик олимлар кўп йиллардан бери Гребе популяциясини ўрганиб келмоқда.

Айни пайтда мазкур қуш туман давлат инспекторлари томонидан назоратга олиниб, махсус тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Тез орада табиат қўйнига қайтарилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид