Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Украина савдо-иқтисодий йўналишда алоқаларни жадаллаштиради
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Украина элчисини қабул қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Украина элчиси Микола Дорошенкони қабул қилди.
Турли соҳалардаги Ўзбекистон-Украина икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий йўналишда алоқаларни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг сут маҳсулотлари саноатида Украина стандартларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинганди.
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида Украина озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат хизмати раисининг ўринбосари Ольга Шевченко билан музокаралар бўлиб ўтган.
Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон аҳолисини юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025