Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Украинага 178 та Leopard танкини етказиб беришни маъқуллади
Танкларнинг асосий қисми 2024 йилда етказилади.
Германия ҳукумати Украинага 178 та Leopard 1 танкини топширишга рози бўлди, деб ёзди Spiegel ўз манбаларга таяниб. Нашр маълумотларига кўра, расмий таъминот ҳақида яқин орада эълон қилинади.
Танкларнинг бир қисми ёзда Украинага етиб боради. Бироқ, таъминотнинг асосий қисмини Киев 2024 йилда олади. Business Insider аввалроқ Германия Украинага 187 та Leopard 1 танкини юбориши ҳақида хабар берган эди.
Spiegel маълумотларига кўра, Украина камроқ танк олиши ҳам мумкин. Чунки танкларни таъмирлаш учун уларнинг баъзиларини қисмларга ажратишга тўғри келади.
Шу билан бирга, Rheinmetall қуролсоз компанияси бош директори Армин Паппергер 2023 йил охиригача Украинага 20-25 та Leopard 1 танклари етказиб берилишини айтди. Қолган 88 та танк 2024 йилда жўнатилади.
25 январ куни Германия Киевга 14 та Leopard 2 танкини етказиб беришини маълум қилди. 3 феврал куни Sueddeutsche Zeitung немис ҳукумати мамлакат Мудофаа вазирлиги арсеналидан Украинага эскирган Leopard 1 танкларини бериш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берди.
Бироқ, бу танклар биринчи навбатда таъмирланиши керак. Агар Украина уларни 100 миллион еврога сотиб олишга рози бўлса, Rheinmetall ва FFG шу турдаги ўнлаб танкларни таъмирлашга тайёр.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025