Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда темирйўлга кўчки тушди. Поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган
Бугун, 2023 йил 9 февраль куни соат 06:10 да «Қарши минтақавий темирйўл узели» унитар корхонасига қарашли Чашма-Оқработ станциялари оралиғининг 103-км 5-6 пикет қисмида тупроқ кўчкиси содир бўлди.
«Ўзбекистон темирйўллари» хабарига кўра, тупроқ кўчкиси сабабли поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Ҳозирги пайтда ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида мутахассислар ушбу ҳудудга етиб келган ва 3 дона экскаватор, 7 дона самосвал, 2 дона бульдозер, ва бошқа техникалар жалб этган холда тупроқ кўчкиларини темирйўл изидан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Поездлар ҳаракатини тиклаш ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади, дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
17:12 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
18:00 / 25.04.2025