Бахмутда қолганлар ҳаёти, Лвивда қочқинлар шаҳарчаси. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 351-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Володимир Зеленский Европа парламентида чиқиш қилди ва Евроиттифоқни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишга чақирди. Учрашувдан кейин президент қирувчилар етказиб бериш масаласида «маълум ижобий ечимлар» борлигини айтиб ўтди.
- Россия армиясининг Украинага босқин бошидан буён ҳалок бўлган генераллари сони 20 нафардан ошган. Япония разведкаси АҚШ ва Европа мамлакатлари билан ҳамкорликда олинган маълумотларга асосланган ҳолда шундай рақамларни келтирган.
- Россия ҳарбийлари амалда Луҳанск областида кенг кўламли юришни бошлади. Бу ҳақда регион ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, РФ армиясининг асосий эътибори Креминна йўналишига қаратилган, аммо Россия бу ерда муваффақиятга эриша олмаяпти.
Кун кадри. Донбассдаги украин артиллериячилари
Қамалдаги Бахмут ҳаёти
Ямпилдан эвакуация
Ямпил посёлкаси Донецк ва Луҳанск областлари чегарасида, Украина назоратидаги Словянск шаҳридан тахминан 30 километр шарқда жойлашган. 2022 йил апрел ойи охиридан сентябр ойи охиригача Ямпил Россия истилоси остида бўлган. Украина қуролли кучлари посёлкани озод этганига қарамай, РФ армияси Донбассда йирик қарши ҳужум бошлаши кутилаётгани туфайли расмийлар бу ердан тинч аҳоли вакилларини имкон қадар тезроқ олиб кетишга уринмоқда.
Лвивдаги модул шаҳарча
Кенг кўламли босқин бошланганидан буён Украинанинг нисбатан хавфсизроқ бўлган ғарбий қисмида жойлашган Лвив мамлакатнинг бошқа регионларидан юз минглаб қочқинларни қабул қилди. Шаҳар маъмурияти имкон қадар кўпроқ одамни бошпана билан таъминлаш учун модул шаҳарчалар барпо этган — бу тайёр конструктив элементлардан тикланган кичик уйлар мажмуасидир. Қуйидаги фотосуратларда акс этган шаҳарча учун зарур воситалар Полша томонидан тақдим этилган.