Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дрон олиб кириш, сақлаш ва учиришнинг жазоси енгиллашиши мумкин
Жиноят деб эълон қилинган бу ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун жиноий эмас, маъмурий жавобгарликка тортиш тартибига ўтиш таклиф этилмоқда. Амалдаги жазо – 3 йилгача қамоқ.
Ўзбекистонда учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини биринчи марта содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни белгиланиши мумкин.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, декабр ойига қадар тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун Жиноят кодексига белгиланган санкцияларга муқобил жазо чораларини киритиш ҳам таклиф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш 2019 йилда жиноят деб эълон қилинган. Буни содир этганларга 3 йилгача қамоқ жазоси берилади.
Агар шахс бу нарсаларни ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод қилинади. Оғирлаштирувчи ҳолатлардаги жазо эса – 3 йилдан 10 йилгача қамоқ.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
14:51 / 07.05.2025