Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Бош штаби: Россия янги зарбалар бериши хавфи юқори бўлиб турибди
Россиянинг Украина бутун ҳудудига янги ракета зарбалари бериши хавфи юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штаби эрталабки ҳисоботида айтилган.
Ўтган кун давомида Россия кучлари 52 та авиацион ва 6 та ракета зарбаси берди, улардан иккитаси Донецк вилояти Краматорск шаҳрининг фуқаролик инфратузилмасига қаратилган эди, дея хабар берди ҳарбийлар.
Бундан ташқари, Бош штабнинг хулосасига кўра, Россия Федерацияси бир нечта ракета тизимларидан 63 та ҳужумни амалга оширди, жумладан, Донецк ва Херсон вилоятларидаги фуқаролик инфратузилмаси ўққа тутилди.
Аввалроқ Россия яна Украинага дронлар билан ҳужум қилганди.
Украинанинг бир қатор вилоятларида Россия қўшинлари томонидан учувчисиз учоқлар учирилиши муносабати билан ҳаво огоҳлантириш режими ишга туширилди.
Днипропетровск вилояти аҳолиси маҳаллий вилоят ҳарбий маъмурияти томонидан ҳужум ҳақида огоҳлантирилди, Миколайив вилоятида камида битта учувчисиз учиш аппарати уриб туширилди, деб хабар берди вилоят полиция бошқармаси бошлиғи Сергей Шайхет.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025