Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Венгрия компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто билан учрашди.
Инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Томонлар Венгрия ТИВ ҳузуридаги Саноат паркларини ривожлантириш Миллий агентлиги билан биргаликда Ўзбекистонда Венгрия компаниялари учун алоҳида саноат зонасини ташкил этиш чораларини кўришга келишиб олди.
Мулоқот чоғида икки мамлакат пойтахтлари ўртасида ҳафтасига тўрттагача рейс ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Венгрия ОТP банкининг Ўзбекистон бозорига муваффақиятли кириб келгани юқори баҳоланди. Банк Ўзбекистонда янги компанияларни жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш орқали фаолиятини кенгайтиришга қизиқаётганлиги таъкидланди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро содиқлигини билдирдилар ва жорий йилнинг биринчи ярмида Будапешт шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия Ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишини ва бизнес-форумни ўтказишга келишиб олди.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
11:38 / 26.05.2025
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025