Жаҳон | 10:08 / 12.02.2023
12824
2 дақиқада ўқилади

Олексий Данилов: «Украинанинг ҳақиқий ғалабаси – Россиянинг парчаланиши»

Фото: Reuters

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов «Украинская правда» нашрида эълон қилинган мақоласида бугунги Россия ва унинг келажаги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Россия билан уруш олиб бораётган давлатнинг хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Россия ҳозирги кўринишида мавжуд бўлиб қолмаслигига урғу берган. Мақоладаги асосий фикрлар қуйидагилардан иборат:

«Россия – нафақат Украинанинг муаммоси. Қорасон каби тарқалган бу муаммо бутун дунёга таҳдид солмоқда».

«Россия бутун асрлар давомида бундай давлат ҳуқуқ ва эркинликларни ҳурмат қила оладиган, умуминсоний қадриятларни тан оладиган демократик давлат бўла олмаслигини исботлаб келмоқда».

«Путинизм мафкураси – замонавий фашизм шакли (рашизм) бўлиб, унинг бош мафкураси ирқий устунликка асосланган».

«Россия айни пайтда мавжуд бўлиб турган чегараларда ва шаклда сақланиб қолмаслиги керак. Россияга хос босқинчилик инстинкти хавфи батамом йўқолиши учун у трансформацияга дучор қилиниши лозим».

«Россия Украинага ва жаҳонга таҳдид қилаётган барча нарсалардан маҳрум этилиши лозим».

«Аввал ташқи, сўнгра ички мустамлакачиликдан халос қилишнинг тўлиқ цикли якунланидан сўнг ва ҳудудида бир қатор мустақил давлатлар шакллантирилгач, Россия инсониятга таҳдид бўла олмай қолади».

«Жаҳон токи ўрта асрларда қолиб кетган ва барчани хурофот томон етаклаётган Россия кўринишидаги эски ва занглаган тошни оёғида судраб юрар экан, ген инженерияси, сунъий интеллект, юлдузлар томон учиш, ҳаёт ва ўлим сирлари очиладиган кутаётган келажак томон ҳаракат қила олмайди».

«Россияни хавфсиз кўринишда демонтаж қилиш борасидаги суҳбатлар қанчалик тез бошланса, бутун жараён шунчалик тез ва оғриқсиз ўтади».

Мавзуга оид