Жамият | 17:12 / 14.02.2023
26173
2 дақиқада ўқилади

Номи ва жойлашуви ажойиб қишлоқ — Омонқўтон | Манзил

“Манзил” жамоаси Ўзбекистоннинг ғаройиб гўшаларини кўрсатишда давом этади. Намангандан бошланган саёҳатимиз Самарқанднинг Ургут тоғлари орасида жойлашган Омонқўтон қишлоғи, Қашқадарёнинг Лангари, Сурхоннинг Бойсунидан ўтади. Бу кўрсатувда биринчи манзил – Омонқўтон қишлоғини таништирамиз.

Омон қолган чорва қўраси номини берувчи Омонқўтон қишлоғи Самарқандни Қашқадарё билан боғловчи Тахтақорача довони бошланишида жойлашган.

Қишлоқ аҳли чорвачилик ва деҳқончилик, шу билан бирга, боғдорчилик билан шуғулланади. Тоғ ёнбағрида жойлашгани учун ёз ойлари марказдан ва ҳавоси иссиқ туманлардан қишлоққа келувчилар кўпаяди.

Самарқанд ҳудудида топилган энг қадимий ёдгорликлардан бири Омонқўтон ғор макони ҳисобланади. Бу ерга келувчи сайёҳлар ғорга 50-60 метргача киришади.

1948 йилда Омонқўтон ғорида олиб борилган қазиш ишлари натижасида Тешиктошдагига ўхшаш фауна аниқланган.

Атрофда дарахтлар шу даражада кўпки, ёз ойлари келган одам ўзини ўрмон ичидан ўтгандек ҳис қилади. Аслида бу жой ҳақида кўп эшитгандан, бир марта бориб кўрган яхши.

Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус

Мавзуга оид