Жамият | 19:04 / 14.02.2023
12617
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади

​​​​​​​21 феврал куни Тошкентдаги “Radisson Blu” меҳмонхонасида “Ўзбекистон Гидлари форуми – 2023” VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади.

Фото: Туризмни ривожлантириш институти

Тадбир Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилмоқда.

Вазирлик хабарига кўра, тадбир “Экскурсия фаолияти: ҳамкорлик ва инновациялар” мавзусига бағишланади.

“Ушбу форум ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга туртки бўлади, экскурсия жамоатчилигига инновацион технологиялар ва янги таълим лойиҳаларини тақдим этади”, – дейилади хабарда.

Маълумот учун, 21 феврал – Халқаро гидлар куни ҳисобланади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид