Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қўшинлари бир кечада Украина ҳудудига 32 та ракета учирди
Россия қўшинлари кеча тунда навбатдаги ўқ узиш чоғида Украина ҳудудига ҳаво ва денгиздан 32 та қанотли ракеталарни учирди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари хабар берди.
УҚК Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Украина ҳаво мудофааси 14 та Х-101/Х-555, «Калибр» қанотли ракеталарини ҳамда иккита Х-59 бошқариладиган ракеталарини йўқ қилган, бироқ бир нечта Х-22 ракеталари ўз нишонларига етиб борган.
Улар Украина шимоли ва ғарбидаги, шунингдек, Днипропетровск ва Кировоград вилоятларидаги муҳим инфратузилма объектларига зарба берди, деб хабар қилди Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Telegram’да.
«Россияликлар тактикани бироз ўзгартирди. Улар сохта нишонлардан фойдаланиб, фаол разведка ишларини олиб боришмоқда», - деб ёзади у.
Украина расмийларига кўра, Павлоградда ракета ҳужуми оқибатида 79 ёшли аёл ҳалок бўлган, яна саккиз киши жароҳатланган. 50 та турар жой биноси ва битта корхона зарар кўрган.
Лвив вилоятида муҳим инфратузилма объекти шикастланган. Бундан ташқари, Полтава ва Кировоград вилоятларидаги Кременчуг ва Кропивницкийга зарбалар берилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025