Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбойжон минтақалараро форуми бўлиб ўтади
Ўзбекистон ва Озарбойжон эксперт-таҳлил доиралари вакиллари ўртасида телекўприк уюштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақиятига ўз баҳоларини билдирди, Ўзбекистон-Озарбойжон муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш йўллари ҳақида ўзаро фикр алмашди.
Экспертлар ўз чиқишларида 23-24 февраль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган минтақалараро форумнинг давлатлараро муносабатларни янада ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Элчихона маълумотларига кўра, Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси томонидан ташкил этилган ушбу тадбир ҳақидаги хабар-мақола ва видеоматериаллар Озарбойжон оммавий ахборот воситаларида атрофлича ёритилди.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025