Ўзбекистон | 11:22 / 17.02.2023
30799
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда судья 4 минг доллар пора олаётганда ушланди

16 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди судьяси 4 минг долларни пора тариқасида олаётганда қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар бермоқда.

Фото: Shutterstock

Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати амалдаги судьяга нисбатан шундай тадбир бўлганини тасдиқлади, лекин ҳозирча иш тафсилотлари очиқланмади.

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов тез орада расмий маълумот берилишини билдирди.

Судялар Олий кенгаши ахборот хизмати хозирча бундай маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.

Мавзуга оид