Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Raiffeisen банкини Россиядаги фаолияти туфайли текширади
Австрия банки Reuters агентлигига АҚШнинг санкциялар бўйича ваколатли агентлиги Raiffeisen'нинг Россиядаги бизнеси ҳақида маълумот сўраганини айтди.
АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Австриянинг Raiffeisen Bank International (RBI) банк конгломератини Россиядаги фаолияти билан боғлиқ ҳолда текширувдан ўтказади. Бу ҳақда 17 февраль, жума куни Reuters агентлиги хабар берди.
Агентликка берган изоҳида, банк январь ойида OFAC'дан «Россия ва Украина билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар нуқтайи назаридан RBI томонидан қўллаб-қувватланадиган тўловлар бизнеси ва тегишли жараёнларга аниқлик киритиш» сўровини олганини айтди.
АҚШнинг санкциялар ижроси бўйича агентлиги RBI'дан Россия, қисман босиб олинган Донбасс, Украина ва Суриядаги фаолияти, жумладан, транзакциялар тафсилотлари ва айрим мижозлар ҳақида батафсил маълумот сўради, деди Reuters манбаси. OFAC февралгача жавоб бериш кераклиги билдирган, деди у, аммо банк адвокатлари апрель, май ва июнь ойларининг бошларида юбориладиган учта маълумот блокидаги саволларга жавоб беришга ваъда бериб, муддатни узайтирди.
АҚШ молия вазирлиги вакили агентликка изоҳ беришдан бош тортди.
RBI баёнотида айтилишича, молия институти OFAC билан «тўлиқ ҳамкорлик қилмоқда» ва сўров муайян битим ёки бизнес билан боғлиқ эмаслигини тушунади. Шу билан бирга, таъкидланишича, банкда санкцияларга риоя қилишни таъминлайдиган жараёнлар мавжуд. Банк вакили «OFAC томонидан тақдим этилган маълумотлар агентлик сўровини қондиришига» ишонч билдирди.
RBI ўтмишда санкцияга учрамаган, аммо OFAC сўрови банк фаолиятини назорат қилувчи Европа молиявий регуляторларини хавотирга солмоқда, чунки бу жазо чораларига олиб келиши мумкин, деди Reuters агентлигига бу масаладан хабардор икки киши.
2022 йил охирида Австрия гуруҳининг соф фойдаси 3,8 миллиард еврони ташкил этди - RBI'га фойданинг ярмидан кўпини Россиянинг «Райффайзенбанк» шуъба корхонаси олиб келди, у 2 миллиард евро даромад олди. Айни пайтда, россиялик омонатчилар банкка 20 миллиард евродан ортиқ маблағ жойлаштирган, деб ёзади Reuters.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025