Иқтисодиёт | 19:21 / 20.02.2023
27391
1 дақиқада ўқилади

“Капиталбанк” ва Uzum холдинги бирлаштирилди

Ўзбекистондаги йирик банклардан бири “Капиталбанк” Uzum холдинги билан бирлаштирилди. Бу ҳақида банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотда айтилишича, 20 феврал куни  Тошкентда банк ва Uzum ўртасида шартнома имзоланган. Холдинг таркибида банк Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини рақамлаштиришга қаратилган ташаббусларни фаол ривожлантиришни режалаштирган.

“Uzum экотизими билан бирлашиш банкка давлатимизда банк хизматини рақамлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ўзбекистонликлар ҳаёт сифатини яхшилаш учун ягона рақамли инфратузилмани яратишда фаол иштирок этиш имконини беради”, – деди банк кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусамадов.

Маълумот ўрнида, “Uzum” компаниялар гуруҳига “Капиталбанк” АТБ, “Uzum Nasiya” муддатли тўлов хизмати,  “Uzum Market” маркетплейси, шунингдек, “Uzum Bank” рақамли банки киради.

Мавзуга оид