Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда қуролли босқинчилик қилди
Чимкентда Ўзбекистон фуқароси қурол дўконига ҳужум қилди, отишмада қоровул жароҳат олди.
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида қуролланган шахс қурол дўконига ҳужум қилди. Бир киши жароҳат олди, деб хабар берди Кazinform.
«Бугун соат 14:40 атрофида Иляев-Рискулбеков кўчалари чорраҳасида жойлашган қурол дўконида фавқулодда ҳолат сигнали чалинди. Воқеа жойига зудлик билан хавфсизлик агентлиги ходимлари етиб борди. Қўриқчилар ва қуролланган номаълум шахс ўртасида отишма содир бўлди. Оқибатда дўкон қоровулларидан бири яраланди», дейилади хабарда.
Полиция маълумотларига кўра, қуролланган шахс ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Гумон қилинувчи Ўзбекистон фуқароси экани, Чимкентда ижарага олинган квартирада яшагани айтилмоқда.
«Ундан ов милтиғи ва ўғирланган Сайга карабини олиб қўйилди. Ҳозир воқеа жойида тезкор тергов гуруҳи ишламоқда. Ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
19:02 / 22.05.2025