Хоразмда ИИБ ходимига 5 минг доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди
У гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ жиноятни расмийлаштирмаслик учун пул бераётганида қўлга тушди.

Фото: Видеодан кадр
2023 йил 5 январ куни олинган тезкор маълумотга асосан, Хоразм вилояти ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган шахснинг ёни кўздан кечирилганида, 2 бўлак опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Шундан сўнг, гумондор бу ҳолатни расмийлаштирмасликни сўраб, ИИБ ходимига 5 минг доллар пора таклиф қилган. Ходим пора таклиф қилиш жиноят эканини тушунтирганига қарамай, гумондор бу келишувдан ҳеч ким хабар топмаслигини таъкидлаган.
ИИБ ходими ҳолат тўғрисида билдирги билан раҳбариятга мурожаат қилган. Сўнгра, махсус тадбир ўтказилиб, гумондор пулларни пора тариқасида бераётганида ушланган.
Энди гумондор, гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ жиноятдан ташқари, пора бериш жинояти бўйича ҳам жавобгарликка тортилади.
Мавзуга оид

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

16:39 / 18.03.2025