Жаҳон | 10:25 / 21.02.2023
8162
2 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи «Росатом»га қарши ҳозирча санкциялар киритмайди

«Росатом»га қарши санкциялар Европа Иттифоқида Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бир йиллиги муносабати билан тайёрланаётган ўнинчи пакетга киритилмайди, деди Европа Иттифоқи бош дипломати Жозеп Боррел.

Фото: ТАСС

Россия атом саноатига нисбатан жазо чоралари Европа Иттифоқида тайёрланаётган ўнинчи санкциялар пакетига киритилмайди. Бу ҳақда 20 февраль, душанба куни ЕИ Ташқи ишлар кенгашининг Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЕИ олий дипломати Жозеп Боррел маълум қилди.

Янги санкциялар Россиянинг Украинага кенг миқёсли босқинининг бир йиллиги олдидан эълон қилинади, деди Боррел, аммо чоралар ҳали тасдиқланмаган. Шунинг учун у бу пакетга Россия олмосларига эмбарго киритилиши ёки киритилмаслигини билмаслигини айтди. Брюссел дипломатик доираларида бу борада турлича фикрлар билдирилди.

Боррелнинг сўзларига кўра, санкцияларнинг ўнинчи пакети албатта электроника, ихтисослаштирилган транспорт воситалари, енгил автомобиллар, самолётлар, юк машиналари учун эҳтиёт қисмлар, антенналар ва кранлар каби ҳарбий мақсадларда қўлланилиши мумкин бўлган қурилиш маҳсулотлари, икки мақсадли товарлар, хусусан, электрон компонентлар, технологиялар, нодир материаллар, термокамерларни ўз ичига олади.

Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен янги жазо чоралари Россия товарларига эмбарго қўйишни ва бу Россия бюджетига 11 миллиард евро миқдорида зарар етказишини ваъда қилган эди.

Мавзуга оид