Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда инфляциянинг ўсиш суръати тезлашди
Январь ойи якуни бўйича Германияда истеъмол нархларининг ўсиши декабрдаги 8,1 фоиз ва ноябрдаги 8,8 фоиздан кейин 8,7 фоизни ташкил этди, дея хабар беради Федерал статистика бошқармаси.
Германияда декабрь ойида бироз секинлашувдан сўнг, жорий йил бошида инфляция яна тезлашди. Январь ойи охирида истеъмол нархлари 2022 йилнинг шу ойига нисбатан 8,7 фоизга ошди, деб хабар қилди Германиянинг Висбадендаги Федерал статистика бошқармаси 22 февраль, чоршанба куни ой бошида қилинган биринчи ҳисоб-китобларни тасдиқлаб.
Декабрь ойида, қайта кўриб чиқилган маълумотларга кўра, йиллик инфляция даражаси 8,1 фоизни, ноябрда - 8,8 фоизни ташкил этди. Декабрь ойида кўрсаткичнинг бироз пасайиши Германия ҳукумати ушбу ойда фавқулодда ёрдам дастури доирасида истеъмолчиларга газ ва иссиқлик учун ойлик тўловларни бюджетдан қоплагани билан боғлиқ.
«Биз кўп товарлар учун нархлар ўсишини кўряпмиз, айниқса - хизматлар учун. Январь ойида хусусий уй хўжаликлари учун энергия ва озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши сезиларли бўлди», - деди Федерал статистика бошқармаси раҳбари Рут Бранд. Январь ойида аҳоли учун энергия нархлари 2022 йилнинг биринчи ойига нисбатан 36,5 фоизга, хусусан, табиий газ нархи 51,7 фоизга, мазут 30,6 фоизга, электр энергияси 25,7 фоизга ошди. Озиқ-овқат соҳасида йиллик инфляция 20,2 фоизни ташкил этди. Январь ойида ойлик нисбатда истеъмол нархлари 1 фоизга ошди.
Мавзуга оид
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
22:51 / 03.05.2025